Перуда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Олам

image

Перу ҳукумати собиқ Президент Педро Кастильо тарафдорлари томонидан ўтказилаётган норозилик намойишлари туфайли 15 январдан бошлаб мамлакатнинг айрим ҳудудларида фавқулодда ҳолат эълон қилди. Бу ҳақда “LaRepublica” газетаси хабар берди.

“2023 йилнинг 15 январидан бошлаб Пуно, Куско, Лима, Кальяо вилоятларида, Апуримак вилоятининг Андауайлас провинциясида, Тамбопата ва Тауаману провинциялари ҳамда Мадре-де-Диос вилояти, Марискаль-Ньето провинциясидаги Тората шаҳрида 30 календарь кун муддатга фавқулодда ҳолат эълон қилинди”, дейилади хабарда.

Ички тартиб Перу миллий полицияси ва қуролли кучлар томонидан таъминланади.

Шунингдек, Пуно шаҳри аҳолисига соат 20:00 дан 04:00 гача уйларини тарк этиш тақиқланади. Тақиқ ўн кун давомида амал қилади.

Маьлумот учун, 2022 йил декабрида Перу Президент Педро Кастильо истеъфога чиқди. Ва унинг ўрнига Дина Болуарте ҳокимиятга келди. Шундан сўнг, собиқ мамлакат раҳбари давлат тўнтаришига уринишда айбланиб, ҳибсга олинди.

Бунга жавобан мамлакатда муддатидан олдин сайлов ўтказиш талаби билан ҳукуматга қарши намойишлар бошланди. Кастильо тарафдорлари муддатидан олдин сайловлар ўтказиш, парламентни тарқатиш ва Болуарте истеъфосини талаб қилмоқда.

Жорий йилнинг 7 декабрь куни Перу Конгресси Педро Кастильога импичмент эълон қилди. Перу суди собиқ Президент Педро Кастильони давом этаётган тергов муносабати билан 18 ойга қамоқ жазосига ҳукм қилди.  2022 йил 15 декабрь куни Аргентина, Колумбия, Боливия ва Мексиканинг мамлакатдаги элчилари ушбу давлатлар ҳибсга олинган Педро Кастильони қўллаб-қувватлашларини билдирди.


Мақола муаллифи

Теглар

намойиш Перу Педро Кастильо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг