“Переводчилар”нинг тест синови қачон бўлиши айтилди

Жамият

image

Талабалар ўқишини хорижий давлатлардаги олий таълим муассасаларидан, шунингдек Ўзбекистондаги хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан давлат ОТМларига кўчириши бўйича тест синовлари жорий йилнинг 16 август куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги маълум қилди.

Айтилишича, тест синовлари икки сменада ташкил этилиб, 1-сменада соат 08:00 дан 11:00 га қадар, 2-сменада 15:00 дан 18:00 га қадар бўлиб ўтади.

Тест синовлари 2 та мутахассислик ва 3 та мажбурий фан бўйича ўтказилади ҳамда талабгорларга мутахассислик фанларида 30 тадан, мажбурий фанларда 10 тадан жами 90 та тест топшириғи ва уларни ишлаш учун 3 соат вақт берилади.

Талабгорлар тест синовида иштирок этиш учун рухсатномани Билимни баҳолаш агентлиги сайтидан олиши мумкин.

Талабгорлар тест синови ўтказиладиган бинога белгиланган вақтдан камида 1 соат олдин паспорт (ID-карта) ва рухсатнома билан келишлари лозим.


Мақола муаллифи

Теглар

тест синови ўқишни кўчириш Перевод

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг