Pepsi бутун Ўзбекистон бўйлаб болажонларга Янги йил мўъжизасини совға қилади
Реклама 25 Декабрь 2020 20:00
6585
Одамлар улғайган сари Янги йил мўъжизасига бўлган ишончини йўқотади. Айнан шунинг учун “International Beverages Tashkent” ҚК МЧЖ, PepsiCo’нинг Ўзбекистондаги расмий боттлери билан ҳамкорликда болажонларга Янги йил мўъжизасини улашишга қарор қилдилар!
Янги йил услубида безатилган Pepsi машиналарининг карвонлари мамлакатимизнинг турли бурчакларида ҳаракатланади, карвонни эса ҳақиқий Қор Бобо кузатиб бориб, ҳар бир болажонга айтилган шеър учун совға ва байрам кайфиятини улашади.
Бу ҳали ҳаммаси эмас! Қор Бобо Янги йил совғаларини тарқатиш ва байрам кайфиятини барпо этиш учун болалар уйларига ва кам таъминланган оилаларга ташриф буюришни режалаштирмоқда.