Пентагонга тўлақонли раҳбар тайинланди
Олам
−
24 Июль 2019
3006Кеча, 23 июль куни Америка Қўшма Штатларига расман янги мудофаа вазири тайинланди. Марк Эспер унинг номзодини шу лавозим учун илгари сурган Президент Дональд Трамп иштирокида қасамёд қилди.
Шу тариқа АҚШ Мудофаа вазирлигига олти ой деганда “вазифасини бажарувчи” қўшимчасиз тўлақонли раҳбар тайинланди.
Дональд Трамп маъмуриятида 2017 йил январидан бери тўлақонли мудофаа вазири бўлиб ишлаган Жеймс Мэттис 2018 йилнинг 31 декабрида истеъфога чиқди.
Жорий йилнинг июнь ойи охирида Марк Эспер АҚШ мудофаа вазири вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди. Унгача Пентагонга Патрик Шэнахан раҳбарлик қилди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15