Пентагонга тўлақонли раҳбар тайинланди
World
−
24 July 2019 4726 1 minute
Кеча, 23 июль куни Америка Қўшма Штатларига расман янги мудофаа вазири тайинланди. Марк Эспер унинг номзодини шу лавозим учун илгари сурган Президент Дональд Трамп иштирокида қасамёд қилди.
Шу тариқа АҚШ Мудофаа вазирлигига олти ой деганда “вазифасини бажарувчи” қўшимчасиз тўлақонли раҳбар тайинланди.
Дональд Трамп маъмуриятида 2017 йил январидан бери тўлақонли мудофаа вазири бўлиб ишлаган Жеймс Мэттис 2018 йилнинг 31 декабрида истеъфога чиқди.
Жорий йилнинг июнь ойи охирида Марк Эспер АҚШ мудофаа вазири вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди. Унгача Пентагонга Патрик Шэнахан раҳбарлик қилди.
Live
AllMisrda yo'lovchi poezdi rel'sdan chiqib ketdi
08 November
Albaniyada ommaviy namoyishlar davom etmoqda
08 November
Erdo'g'an rafiqasi bilan Ozarbayjonga bordi
08 November
08 November