Пентагон нега Яқин Шарқда қўшинларини сақлаб турганини эълон қилди

Олам

image

АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин кеча, 6 октябрь куни исроиллик мавқедоши Йоав Галант билан телефон суҳбатида Вашингтон Яқин Шарқда Исроилга ёрдам бериш учун муҳим кучларни сақлаб турганини таъкидлади. Бу ҳақда Пентагон матбуот котиби Патрик Райдер баёнот берди.

Унинг сўзларига кўра, икки давлат ҳарбий идоралари раҳбарлари “Эроннинг Яқин Шарқдаги беқарорлаштирувчи ҳаракатлари ҳамда Ливан ва Ғазо секторидаги ҳозирги вазиятни” муҳокама қилган.

"Остин Қўшма Штатларнинг Исроил хавфсизлигига, Ғазода ўт очишни тўхтатишга ва фуқароларнинг Исроил-Ливан чегарасининг ҳар икки томонидаги уйларига хавфсиз тарзда қайтишига имкон берувчи ечимга содиқлигини яна бир бор тасдиқлади", дейди Райдер.

Унинг сўзларига кўра, Остин ва Галант “Эрон ва унга алоқадор ҳамкорлар ва кучларни вазиятдан ўз манфаати йўлида фойдаланиш ёки можарони кенгайтиришдан қайтаришга содиқлигини яна бир бор тасдиқлаган.

“Остин 9 октябрь куни Пентагонда Галлантни қабул қилади. Улар Яқин Шарқдаги хавфсизлик вазиятини муҳокама қилади”, деди Райдер.

1 октябрь оқшомида Эрон ҲАМАС, “Ҳизбуллоҳ” ва Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси етакчиларининг ўлдирилишига жавобан Исроилга йирик ракета ҳужуми уюштирди. Теҳроннинг айтишича, ракеталарнинг 90 фоизи мўлжалланган нишонларни муваффақиятли урган, Исроил эса Эрон 180 га яқин ракета учиргани ва уларнинг аксарияти тутиб олинганини даъво қилмоқда.

Исроил Бош штаби "вақтни танлаш" ва ҳужумга жавоб беришга ваъда берди. Эроннинг олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаий эса иброний тилида Исроилга ҳужумлар янада кенгроқ бўлишидан огоҳлантирди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Яқин Шарқ Пентагон Ллойд Остин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг