Пенсиядаги супер қаҳрамон – Зеленский БМТни “жонлантириш”га чақирди

Олам 4000
image
-

Украина Президенти Владимир Зеленский кеча, 22 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси сессиясида сўзлаган нутқида БМТ ва унинг ишини танқид қилди.  

У БМТнинг фаолиятини “нимага қодирлигини унутган пенсиядаги супер қаҳрамон”га қиёслаган ҳамда уни ўзгариш ва янгиланишга чақирган. 

“Бирлашган Миллатлар Ташкилоти аллақачон ҳеч нарса қила олмасликда айбланган. Энг ёмон айблов эса БМТ Миллатлар Лигасига айланди, деган гап. Бугун БМТ нимага қодирлигини унутган пенсиядаги супер қаҳрамонга ўхшайди. У ўзини бировга юк бўладиган, кучсиз, кераксиз, ҳаёти беҳуда кетган қария деб билади”, деган Президент. 

Шунингдек, у ташкилот ютуқларини санаб ўтган ва бунинг учун БМТни “жонлантириш” ҳамда уни ҳозирги замон муаммоларини ҳал қилишга қодир қилиш кераклигини эслатган. 

“Мен тушунаман, БМТга тез-тез танқид ёғилади. Лекин биз ўзимизни танқид қиламиз. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бино эмас, у — раҳбарлар. 76 йил олдин БМТни айнан улар яратган. Улар ҳамма нарсани олдиндан ҳисоблаб чиқишлари мумкинми? Ишончим комил эмас”, деган Зеленский. 

Эслатиб ўтамиз, Зеленский Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясидаги чиқиши пайтида Донбасс вилоятида 15 мингга яқин одам можаро қурбонига айлангани ҳақида гапирганди. 

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 130
Рейтинг: 3
Теглар
t
×