Пенсия ва нафақа тайинлашда талаб қилинадиган ҳужжатлар сони камайтирилди
Жамият
−
22 Май 2020
82402020 йил 20 апрелда Адлия вазирлигидан 2282-8-сон билан рўйхатга олинган “Пенсия ишларини расмийлаштириш ва юритиш тартиби ҳамда пенсия ҳужжатларининг шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари” тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси матбуот хизмати хабар қилди.
Унга кўра, жойларда фуқароларга давлат хизматларини кўрсатилишида сансалорлик ва бошқа маъмурий тўсиқларни бартараф этиш ҳамда уларга қулайликлар яратишни кучайтириш мақсадида фуқаролар томонидан боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини тайинлашда вафот этган боқувчи қарамоғида бўлган оила аъзолари тўғрисида яшаш жойидан маълумотномани тақдим қилиш тартиби бекор қилинди.
Аввалроқ, пенсия ва нафақаларни яна нақд пулда тарқатиш йўлга қўйилиши ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси