Пенсия тизимида янги нафақа пайдо бўлди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармони билан 2022 йил 1 апрелдан эътиборан ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг  парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига ҳар ойда 500 000 сўм миқдорида нафақа тўлови жорий этилди.

Бунда ўзгалар парваришига муҳтож болалар тўғрисидаги маълумотларни Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги Пенсия жамғармасининг ахборот тизимига электрон тарзда тақдим этиб боради.

Қайд этилишича, парваришлаш нафақасини олиш истагидаги фуқаролар Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали мурожаатлар қилиши мумкин. Мурожаат кўриб чиқилиб, Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан мавжуд бўлган электрон маълумотларга асосан тайинланади ва тўланади.


Мақола муаллифи

Теглар

нафақа

Баҳолаганлар

616

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг