Пенсионерларнинг нафақаси картага тушганидан сўнг қайта бекор қилинди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда пенсионерларнинг пенсия пуллари банк карталарига туширилгандан кейин бекор қилингани ҳақида хабарлар тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳолат юзасидан Пенсия жамғармаси муносабат билдирди. 

Маълум бўлишича, Халқ банки тизимида пенсия маблағларининг юкланиши жараёнида техник носозлик юзага келгани сабабли баъзи мижозларнинг банк карталарига кирим қилинган маблағлар "бекор қилинган" ҳолати юзага келган. 

Мазкур ҳолат жами пенсия олувчиларнинг 3 фоизида кузатилган. Ҳозирда ушбу хатоликлар бартараф этилиб, "бекор қилинган" пул маблағлари банк карталарга қайтарилмоқда. 

Қайд этилишича, барча пенсия олувчиларга, шу жумладан, юқоридаги муаммога дуч келган мижозларга ҳам пенсия маблағлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорига  асосан, ўзгаришсиз ойнинг 5-санасигача тушириб берилади.


Мақола муаллифи

Теглар

пенсия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made