Пенсильвания суди Трамп компаниясининг даъвосини рад этди
Олам
−
18 Ноябрь 2020 4014 1 дақиқа
АҚШ Президенти Дональд Трамп штаб-квартирасининг Филадельфияда кузатувчиларнинг овозларни санаш жараёнини кузатиш имконияти чекланганлиги ҳақидаги даъвоси инобатга олинмади. Пенсильвания Олий суди даъвони рад этди.
"Биз ушбу ҳужжатда қўлланилган комиссия қоидалари оқилона бўлган деб ҳисоблаймиз", дейилган суд ҳужжатида.
Таъкидланганидек, ушбу қоидалар номзодлар вакилларига комиссия ўз фаолиятини сайлов кодексига мувофиқ қандай амалга ошираётганини назорат қилиш имкониятини берди.
Маълумот ўрнида, АҚШ Республикачилар партияси Пенсильвания штатида кечикиб келиб тушган 10 мингга яқин бюллетенларни бекор қилишни талаб қилиб судга мурожаат қилган. Бироқ, АҚШ Учинчи Апелляция суди даъвони рад этди.
АҚШда президентлик сайлови 3 ноябрь куни бўлиб ўтди. Мавжуд далилларга асосланиб, Американинг етакчи ОАВлари Демократлар партиясидан номзод Жо Байден ғалаба қозонганини эълон қилди. Кўплаб давлат етакчилари уни ғалаба билан табрикламоқда. Шу билан бирга, Трамп сайловлар ҳали тугамаганлиги, судда ўз ғалабасини ҳимоя қилмоқчи эканлигини айтмоқда.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь