Пеноблок ва газоблок ишлатадиган қурилиш ташкилотларига устуворлик берилади
Жамият
−
11 Февраль
47272025 йил 1 августдан бошлаб деворбоп материаллардан кенг фойдаланувчи қурилиш ташкилотларига “Шаффоф қурилиш” платформасида устуворлик берилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган “Ўзбекистон – 2030 стратегиясини Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармонда келтирилган.
Унга кўра, ушбу санадан эътиборан платформада пишган ғишт ишлаб чиқаришдан муқобил технологиялардан кенг фойдаланишга ўтиш мақсадида деворбоп материаллардан (пеноблок, газоблок) кенг фойдаланувчи қурилиш ташкилотларига устуворлик берилади.
2026 йил 1 январдан бошлаб пишган ва хом ғишт ишлаб чиқаришда ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 2025 йил учун белгиланган ставкага нисбатан 2 бараварга оширилган ҳолда қўлланади ҳамда 2027 йилдан босқичма-босқич қўшимча равишда оширилади.
2027 йил 1 январдан бошлаб ер ресурсларини муҳофаза қилиш ва тупроқнинг унумдор қатлами йўқолиб кетишининг олдини олиш мақсадида қишлоқ хўжалигига, табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш ва рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар, тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар, ўрмон ва сув фонди ерларида тупроқ карьерлари фаолияти тақиқланади.
Шунингдек, кўп қаватли тураржойларни лойиҳалаш, қуриш ва фойдаланишга қабул қилишда оқова, ёмғир ва техник сувлардан суғоришда фойдаланиш тизимларини ташкил этиш мажбурий этиб белгиланади.
LiveБарчаси