Песков Ўзбекистоннинг Россия билан иттифоққа қаршилигини ёлғон деб атади

Олам

image

Россия Федерацияси Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Ўзбекистон Россиянинг “уч томонлама газ иттифоқи” тузиш ғоясидан воз кечгани ҳақидаги маълумотни рад этди. Аввалроқ бу ҳақда “Reuters” ҳам ёзган эди. 

Песковнинг сўзларига кўра, агентлик нотўғри маълумот берган, сўзларни нотўғри талқин қилган.  

“Биз нима дейилганини биламиз. Ҳеч ким сиёсий шартлар эвазига газ ҳақида гапирмаяпти. Бу иттифоқ тузиш ғояси контекстида бу гап йўқ”, дейди у бугун, 8 декабрь куни журналистларга. 

Песковнинг қайд этишича, гап мамлакатларнинг тижорат манфаатлари йўлидаги ҳаракатларини мувофиқлаштириш ҳақида кетмоқда.  

“Бу борада ишлар давом эттирилмоқда”, дея қўшимча қилди у. 

Кремль матбуот котиби, шунингдек, ҳар бир томон ўз энергия ресурсларини контрагентларга сотишда давом этишини, фақат тижорат шартларига эътибор қаратишини тушунтирди.

“Мамлакатлар транспорт йўналишларини янада ётқизиш, газ инфратузилмасини ривожлантиришнинг кейинги йўналишларини белгилаш, табиий газга бўлган ички эҳтиёжларини қондириш бўйича ўз ҳаракатларини мувофиқлаштиришдан манфаатдор ва бу ерда ҳаммаси бир-бири билан чамбарчас боғлиқ”, дейди у.  

Песковнинг сўзларига кўра, мамлакатлар бир-бирлари учун рентабеллик ва фойдани ошириш мақсадида ушбу соҳаларни мувофиқлаштиришдан манфаатдор.

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 28 ноябрь куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ва Қосим-Жомарт Тўқаев ўртасида Кремлда учрашув бўлиб ўтди. Музокаралар якунида Қозоғистон Президентининг маълум қилишича, Путин Тўқаевга Россия, Қозоғистон, Ўзбекистон иттифоқини тузишни таклиф қилган. Кейинроқ маълум бўлишича, Путин Тўқаевга уч давлатнинг газ бўйича иттифоқини тузиш режаларини айтган ва бу масала Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев қўнғироқ қилиш нияти борлигини билдирган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

341

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг