Пекинда коронавирус беморлари қолмади
Олам
−
26 Август 2020
6778Хитой пойтахти Пекинда пандемия бошлангандан бери илк бор коронавирусга чалинган барча беморлар соғайди. Сўнгги икки бемор ҳам соғайиб, чиқди. Бу ҳақда гигиена ва соғлиқни сақлаш бўйича Пекин қўмитаси маълум қилди.
Пекинда жами 935 кишида коронавирус аниқланган. Уларнинг 335 нафари июнь ойида “Синьфади” улгуржи бозорида вирус тарқалганда юқтириб олган. Шаҳарда кучсиз эпидемиологик назорат ўрнатилган. Кўчаларда ниқоб тақиш мажбурий эмас, аммо жамоат транспорти, дўкон, кинотеатр, давлат муассасаси ва бошқа одам кўп жойларда ниқоб тақиш мажбурий.
Статистикага кўра, Хитойнинг материк қисмида 94,13 касалланганлар соғайган. Коронавирус тарқалиши бошлангандан бери 85 мингга яқин одам коронавирусга чалинган. Мамлакатда 15 апрелдан бери ҳеч ким коронавирусдан ўлмаган. Ўлим кўрсаткичи 5,45 фоиз бўлиб турибди. 4,6 мингдан ортиқ одам вафот этган.
Ҳудудий тиббиёт муассасаларида 347 киши коронавирусдан даволаняпти. Етти нафар беморда касаллик оғир кечяпти.