Педофил ва экстремистларнинг Қозоғистонга кириши тақиқланди
Олам
−
17 Май
2492Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев педофиллар ҳамда экстремизм ва терроризмга алоқадор шахсларнинг республикага киришини тақиқловчи қонунни имзолади. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.
Қонунда қуйидаги нормалар назарда тутилган:
- жазони ижро этиш тизими муассасалари, тергов изоляторлари ва вақтинча сақлаш ҳибсхоналаридаги видеокузатув тизимларига шикаст етказганлик учун жиноий жавобгарлик;
- ҳукумат томонидан белгиланган ҳудудларга кўчиб ўтаётган шахсларга деҳқон ёки фермер хўжалигини юритиш учун ер участкалари берилади;
- Кўчирилган шахсларга ва уларнинг оила аъзоларига кўчириш учун субсидиялар, уй-жой ижараси харажатларини қоплаш, коммунал тўловлар, шунингдек, иқтисодий ҳаракатчанлик гувоҳномалари шаклида давлат томонидан қўллаб-қувватлаш шаклида моддий ёрдам кўрсатиш назарда тутилмоқда;
- мамлакат фуқаролигига қабул қилишни рад этиш ва қайта тиклаш учун янги асослар – вояга етмаганларнинг жинсий дахлсизлигига қарши жиноятлар содир этиш, давлат тилини бошланғич даражада билмаслик, Қозоғистон Конституцияси ва тарихи асослари;
- Кўп марталик инвестор визаси ва талабга эга бўлган касб эгалари учун Қозоғистонда доимий яшаш учун рухсатнома олиш ҳуқуқини берувчи визалар жорий этилади;
- Экстремистик ёки террористик ташкилотга алоқадор, такроран жиноят содир этган, уюшган жиноий гуруҳда етакчи мавқени эгаллаган, вояга етмаганларнинг жинсий дахлсизлигига қарши жиноятлар содир этган, шунингдек, оғир ёки ўта оғир жиноят содир этган ва халқаро шартномалар асосида фуқаролиги бўлган давлатга ўтказилган шахсларни кириши тақиқланди.
Қонунда аҳоли миграцияси соҳасидаги қонунчиликни янада такомиллаштиришга қаратилган бошқа тузатишлар ҳам назарда тутилган.
LiveБарчаси