Педагоглар учун узайтирилган меҳнат таътили давомийлиги белгиланди
Жамият
−
29 Июнь 2023
19205Ўзбекистонда педагог ходимлар учун йиллик узайтирилган меҳнат таътили давомийлиги меъёрлари тасдиқланди. Бу ҳақда жорий йилнинг 26 июнь куни ҳукумат томонидан имзоланган қарорда назарда тутилган.
Унга кўра, умумий турдаги мактабгача таълим ташкилотларининг директор, тарбиячи, тарбиячи-методист, мусиқа раҳбари, психолог 42, ўқитувчи, ўқитувчи-логопед, ўқитувчи-дефектолог 56, жисмоний тарбия йўриқчиси, хореограф, сузиш бўйича йўриқчи, тарбиячи ёрдамчисининг йиллик узайтирилган меҳнат таътили 27 календар куни этиб белгиланган.
Қуйида бошқа давлат муассаса-ташкилотлари ходимларнинг меҳнат таътил муддатлари билан танишиш мумкин.
Маълумот ўрнида, юқоридаги меъёрларда келтирилган ходимларга йиллик узайтирилган меҳнат таътили учун ҳақ ишлашда якшанба ва байрам кунлари инобатга олинмайди.