Педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тартибида ўзгаришлар бўлади

Жамият

image

“Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомга қўшимчалар киритиш кутиляпти. Тегишли қарор лойиҳаси эълон қилинди.

Қарор билан Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга қуйидаги қўшимчалар киритилади:

1. 16-банднинг иккинчи хатбошига “ёзма, ижодий” сўзларидан кейин
“, жисмоний тарбия ўқитувчилари учун назарий ва амалий” сўзлари қўшилади;

2. Қуйидаги мазмундаги 591-банд қўшилади:

“591. Таълим муассасаларининг қуйидаги жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига малака тоифаси (лавозим) тўғридан-тўғри (аттестациядан ўтказилмасдан) берилади:

туман (шаҳар) миқёсидаги спорт мусобақаларининг биринчи ўрин совриндорларини тайёрлаган таълим муассасалари жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими);

вилоят миқёсидаги спорт мусобақаларининг биринчи ўрин совриндорларини тайёрлаган таълим муассасалари жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими);

халқаро ҳамда республика миқёсидаги спорт мусобақаларининг биринчи, иккинчи ва учинчи ўрин совриндорларини тайёрлаган таълим муассасалари жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими).”.

3. 60-банднинг “в” кичик бандига “ёзма ёки ижодий иш” сўзларидан кейин “(жисмоний тарбия ўқитувчилари учун назарий ва амалий синовлар)” сўзлари қўшилади.

4. 63-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилади:

“Жисмоний тарбия ўқитувчилари учун амалий синовлар нормативлари Давлат инспекцияси, Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан белгиланади.”.

5. 64-бандга “ёзма ва ижодий иш” сўзларидан кейин “(жисмоний тарбия ўқитувчилари учун назарий ва амалий синовлар)” сўзлари қўшилади.


Мақола муаллифи

Теглар

низом аттестация педагог

Баҳолаганлар

130

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг