Libra ўзини оқлайдими?
Технология
−
05 Октябрь 2019
5531AҚШнинг электрон тўлов тизими оператори бўлган PayPal компанияси Facebook томонидан амалга оширилаётган Libra криптовалюта лойиҳасида иштирок этишини инкор этди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
Компания раҳбарияти мавжуд бизнесни ривожлантиришга эътиборини қаратиб, лойиҳани қўллаб-қувватлайди ҳамда Libra лойиҳасидан чиқишга қарор қилди.
Шу билан бирга, PayPal келажакда Facebook билан ҳамкорлик қилиш ниятида эканига эътибор қаратишини таъкидлади.
Facebook`нинг Libra лойиҳаси раҳбари, илгари PayPal Президенти бўлган Дэвид Маркус тўлов тизими оператори бўлган компаниянинг тажрибасини Libra ривожланишида жуда фойдали бўлиши мумкинлигини таъкидлаган.
The Wall Street Journal AҚШнинг VISA ва Мaster Card корпорациялари ва бошқа бир қатор компаниялар Libra версиясини чиқаришда Facebook билан ҳамкорлик қилишдан бош тортиш ниятида эканини хабар қилди.
Нашрнинг таъкидлашича, бунинг сабаби Aмерика ва Европа расмийлари томонидан криптовалютанинг танқид қилинганидир.
Шу йилнинг июнь ойида Facebook келгуси йил ўз криптовалютасини чиқаришни режалаштираётганини эълон қилганди.
Компания вакилларининг фикрига кўра, рақамли пул ўтказмасини амалга ошириш телефонга матнли хабар юбориш каби осон бўлади.
Янги валютанинг ишлаши блокчайн технологиясига марказлаштирилмаган маълумотлар базасига, сақлаш қурилмалари умумий серверга уланмаган базага асосланган бўлади.
LiveБарчаси