Павел Дуров узр сўради
Технология
−
24 Ноябрь 2019
8581Telegram асосчиси Павел Дуров 22 ноябрда мессенжер ишдан чиққанлиги учун узр сўради.
Дуровнинг сўзларига кўра, носозликлар кун давомида Германия, Ироқ, Ўзбекистон, Россия, Украина, Қозоғистон ва Беларусда бўлган.
Фойдаланувчиларнинг 15 фоизи мессенжерга уланишда муаммоларга дуч келган. "Биз шу соат давомида етказа олмаган ҳар бир хабаримиз учун узр сўраймиз", дея қўшимча қилди Telegram асосчиси.
Шунингдек, у компания платформани иложи борича ишончли қилишга интилаётганини ва унинг мавжудлигини бузишга уринишларга қарамай, Telegram DDoС ҳужумларига ва бошқа муаммоларга ҳар йили тобора камроқ мойил бўлаётганидан ғурурланишини таъкидлади.
Ноябрь ойи бошида Павел Дуров WhatsApp фойдаланувчиларини мессенжерни ишончсизлиги сабабли ундан вос кечишга чақарди. Унинг сўзларига кўра, WhatsApp нафақат хабарларни ҳимоя қилмайди, балки мессенжерга алоқаси бўлмаган фотосуратлар ва хабарларни кузатади. Аввалроқ, Дуровнинг бу чақириғини, ўзининг маҳсулотига кўпроқ фойдаланувчиларни жалб қилиш истаги борлиги билан боғлашган эди.
Эслатиб ўтамиз, 22 ноябрь куни Telegramда узилишлар кузатилгани ҳақида хабар берилган эди.
Шаҳноза Тўрамуротова
LiveБарчаси