Паспортлар рейтингида Ўзбекистон 83-ўринни эгаллади

Олам

image

Ўзбекистон Henley & Partners компаниясининг янгиланган Паспорт индексида (Passport Index) 83-ўринни эгаллади. Рейтингга кўра, Ўзбекистон фуқаролари 57 та давлатга визасиз чиқиши мумкин.

Хусусан, рейтингда Қозоғистон 67-ўрин (75 та давлатга визасиз чиқиш мумкин), Қирғизистон 77-ўрин (63 та давлат), Тожикистон 82-ўрин (58 та давлат), Туркманистон 87-ўрин (53 та давлат) эгаллаган.

Рейтингга кўра, Япония паспорти “энг кучли” деб топилган. Кунчиқар мамлакат фуқаролари 191 та давлатга визасиз бориши мумкин. Иккинчи ўрин Сингапурга (190 давлат), учинчи ўрин Германия ва Жанубий Кореяга (189 та давлат) насиб қилган.

Афғонистон паспорти энг “кучсизи” деб топилган. Ушбу давлат фуқаролари 26 та давлатга визасиз чиқиши мумкин. 


Мақола муаллифи

Теглар

паспорт

Баҳолаганлар

235

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг