Пашинян ниятига етди

Олам

image

Арманистон Бош вазири Никол Пашинян генерал-лейтенант Артак Давтянни мамлакат Қуролли Кучлари Бош штабининг янги раҳбари этиб тайинлади. Бу ҳақда "Sputnik Арманистон" хабар бермоқда.

Таъкидланишича, Давтян тегишли лавозимни бугун, 22 март куни эгаллаган.

Артак Давтян 2020 йил май ойидан июль ойигача Арманистон Қуролли Кучлари Бош штабини бошқарган. 2020 йил 17 июлдан эса Республиканинг Ҳарбий-саноат қўмитаси раҳбари лавозимни эгаллаган.

Ўтган йилнинг ноябрида Пашинян Давтянни Арманистон Ҳарбий-саноат қўмитаси раҳбари лавозимидан озод қилган.

Арманистондаги вазият февраль ойида, Бош штаб бошлиғининг биринчи ўринбосари Тиран Хачатрян Пашинянни танқид қилганида кескинлашди. Шундан сўнг, Арманистон Президенти Армен Саркисян Пашиняннинг таклифига биноан, Бош штаб раҳбарининг биринчи ўринбосари Тиран Хачатрянни ишдан бўшатди. 25 февраль куни Арманистон армияси мамлакат Бош вазири Никол Пашиняннинг истеъфосини талаб қилди.  

Бош вазир Бош штаб бошлиғи Оник Гаспарянни ҳам лавозимидан озод этиш тўғрисида Президентга икки маротаба мурожаат юборди. 10 март куни Пашинян Гаспарян ўз лавозимидан озод қилинганини айтди, чунки Президент фармонни ўз вақтида имзоламаган ва Конституциявий судда унга қарши чиқмаганди. Арманистон Маъмурий суди эса Оник Гаспарянни мамлакат Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи лавозимида якуний қарор қабул қилингунга қадар ушлаб туришига қарор қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Никол Пашинян Артак Давтян

Баҳолаганлар

301

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг