Тоғ тоғ билан учрашмайди... Пашинян ва Алиев Брюсселда кўришди
Олам
−
31 Август 2022
7911Арманистон Бош вазири Никол Пашинян ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев бугун, 31 август куни Бельгия пойтахти Брюсселда Европа кенгаши раҳбари Шарль Мишель воситачилигида музокара ўтказди ва навбатдаги учрашувни ноябрь ойида ўтказишга келишиб олди. Бу ҳақда Арманистон Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати хабар берди.
“Чегараларни делимитацияси ва хавфсизлик бўйича комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ноябрь ойида Брюсселда бўлиб ўтади. Ноябрь ойида Арманистон ва Озарбайжон раҳбарлари ҳам учрашади", дейилади агентлик хабарида.
Томонлар, шунингдек, ташқи ишлар вазирлари даражасида тинчлик шартномасини имзолаш бўйича мазмунли музокараларни давом эттиришга келишиб олдилар.
"Арманистон ва Озарбайжон раҳбарлари Ташқи ишлар вазирлари даражасида тинчлик шартномасини имзолаш бўйича субстантив музокараларни давом эттириш бўйича келишувга эришдилар. Арманистон ва Озарбайжон Ташқи ишлар вазирликлари раҳбарларининг учрашуви бир ой ичида бўлиб ўтади", дейилади хабарда.
Тоғли Қорабоғ билан вазият
Бундан ташқари, Пашинян ва Алиев Тоғли Қорабоғ, ҳарбий асирлар ва делимитация билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилган.
“Брюсселда бўлиб ўтган музокараларда Арманистон ва Озарбайжон раҳбарлари маҳбусларни озод қилиш ва бедарак йўқолганлар тақдирини аниқлаш, чегараларни делимитация қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш, минтақавий коммуникацияларни блокдан чиқариш, Қорабоғда Арманистон-Озарбайжон муносабатларини тартибга солиш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилишди”, дейилади хабарда.
Икки давлат ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш бўйича аввалги музокаралар 22 май куни Брюсселда Европа кенгаши раҳбари Шарль Мишель воситачилигида бўлиб ўтган эди. 23 май куни давлат раҳбарлари чегараларни делимитация қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича комиссиялар тузиш тўғрисидаги фармонларни имзоладилар. Арман комиссиясига Мгер Григорян, озарбайжон комиссиясига Шаҳин Мустафоев раҳбарлик қилди.
LiveБарчаси