Пашинян учинчи бор Арманистон Бош вазири этиб тайинланди 

Олам

image

Бугун, 2 август куни Арманистон Президенти Армен Саркисян Никол Пашинянни республика Бош вазири этиб тайинлаш ҳақидаги фармонга имзо чекди.  

Пашинян номзоди “Фуқаролик шартномаси” фракцияси томонидан илгари сурилган. Конституцияга мувофиқ, Арманистон ҳукумати Бош вазир тайинланганидан кейин 15 кун ичида тузилади. 

Жорий йилнинг 17 июль куни Арманистон Конституциявий суди 20 июнь куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари парламент сайловлари натижаларини тан олди, унда мамлакатнинг амалдаги Бош вазири Пашинян партияси ғалаба қозонди. 

27 июнь куни Миллий Сайлов Комиссияси муддатидан олдин ўтказилган парламент сайловларининг якуний натижаларини эълон қилди, унга кўра Пашинян партияси 53,91 фоиз овоз билан ғалаба қозонди. 

Арманистоннинг экс-президенти Роберт Кочарян блоки эса 21,04 фоиз овоз тўплаган. Учинчи ўринни Арманистоннинг собиқ Президенти Серж Саргсяннинг блоки 5,23 фоиз овоз билан эгаллаган, у парламентга кириш учун 7 фоизлик тўсиқдан ўтиши керак эди. Таниқли тадбиркор Гагик Царукяннинг “Обод Арманистон” партияси 3,96 фоиз овоз тўплаган. Ушбу партия учун ўтиш чегараси беш фоизни ташкил этган.  

Маълумот учун, Никол Пашинян 2018 йил 8 май куни Арманистон Бош вазири этиб сайланганди. 2018 йил 16 октябрда эса истеъфога чиққан. Бироқ бу расмиятчилик учун амалга оширилди. Шу орқали мамлакат парламенти тарқатиб юборилди ва 2018 йил 9 декабрь куни муддатидан олдин сайловлар ўтказилди. Унда Пашиняннинг “Менинг қадамим” блоки ғалаба қозонди. 2019 йил 14 январда у яна Бош вазир этиб тайинланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Арманистон Пашинян

Баҳолаганлар

48

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг