Пашинян “Россияга қарши истерияни қамчилаганлик”да айбланди
Олам
−
21 Март 2023
4840Арманистон Бош вазири Никол Пашинян мамлакатда Россияга қарши кайфиятни кучайтирмоқда. Бу ҳақда бугун, 21 март куни собиқ президент Роберт Кочаряннинг “Арманистон” фракцияси депутати Андраник Теванян парламентдаги чиқишида маълум қилди.
“Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевни Арманистон-Россия муносабатлари яна ёмонлашаётгани, Арманистонда биринчи шахс даражасида (Бош вазир Никол Пашинян) аксилроссия истерияси авж олаётгани илҳомлантирди”, дейди арманистонлик депутат.
Бугун, 21 март куни мухолифат парламент баёноти лойиҳасини ишлаб чиққан ва унда Никол Пашинян, Илҳом Алиев, Франция етакчиси Эмануэль Макрон ва Европа кенгаши раиси Шарль Мишелнинг қўшма баёнотида Ереван ва Баку 1991 йилдаги Олмаота декларациясига мувофиқ бир-бирининг ҳудудий яхлитлигини тан олиши Озарбайжонга Лочин коридорини блокировка қилишга рухсат бериши таъкидланган. Бироқ Никол Пашиняннинг “Фуқаролик шартномаси” фракцияси лойиҳа бўйича овоз беришда қатнашмагач, у парламент мажлиси кун тартибига киритилмаган.
Маълумот учун, 20 январь куни Арманистоннинг Буюк Британиядаги элчиси Варужан Нерсесян “Times” радиосига берган интервьюсида Ереван Россиянинг Озарбайжон ҳаракатларига муносабатидан қаноатланмаслигини, чунки у Москвадан КХШТ доирасидаги аниқ ёрдам чораларига умид қилишини айтган. Шу билан бирга, у Арманистон (тан олинмаган) Тоғли Қорабоғдаги “тинчликни сақлайдиган ва ўз мандатини бажараётган” Россия тинчликпарвар кучларининг меҳнатини юксак қадрлашини таъкидлаган. Бунгача республика Бош вазири Никол Пашинян Арманистон ҳозирги шароитда 2023 йилда ўз ҳудудида КХШТ машғулотларини ўтказмоқчи эмаслигини маълум қилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь