Пашинян нафақат Озарбайжон, минтақага ҳам зарба беряпти – Баку

Олам

image

Арманистон Бош вазири Никол Пашиняннинг ўтган кунги матбуот анжуманида Озарбайжонга қарши билдирган даъволари мутлақо асоссиз ва тарихий фактларни қўпол равишда бузиб кўрсатиб, минтақада тинчлик ўрнатиш жараёнига яна бир зарба бўлди.  Бу ҳақда Озарбайжон ТИВ матбуот котиби Ойхон Ҳажизода маълум қилди. 

“Озарбайжонга қарши кампания, Бош вазир Пашинян томонидан амалга оширилаётган, турли халқаро платформаларда берилган ваъдалар ва мажбуриятларга, жумладан, тинчлик келишуви бўйича музокаралар ва халқаро воситачиларнинг саъй-ҳаракатларига путур етказувчи риторика, Арманистонга яхшилик келтирмайди”, дейди дипломат. 

Унинг сўзларига кўра, Арманистон Бош вазирининг озарбайжонликларнинг Арманистон ҳудудидаги ерларидан мажбуран кўчирилиши фактини инкор этиши Ереван томонидан ўнлаб йиллар давомида олиб борилаётган тизимли ва мақсадли этник тозалаш сиёсатини оқлаш ниятидан далолат беради. 

“Арманистон ҳудудида яшовчи тинч озарларнинг ўлдирилиши, уларга қарши қатлиомлар уюштирилгани, таҳдидлар билан мажбуран кўчирилиши тарихий ҳақиқатдир. Арманистон томонининг провокацион баёнотларига қарамай, ҳозирги Арманистон ҳудудидаги зўравонлик ва озарбайжон аҳолисининг депортацияси кўлами ҳақида тўлиқ тасаввурга эга бўлиш учун, Бош вазирнинг минтақадаги озарбайжон ва арман аҳолиси нисбатида қандай ўзгаришлар юз бергани билан танишиши кифоя. Маълумки, Арманистоннинг ҳозирги ҳудудида бир пайтлар аҳолининг асосий қисмини ташкил этган озарлар йўқ бўлиб кетган ва бу фаолият Арманистоннинг уюшган ва мақсадли сиёсатининг бир қисми эди”, дейди Ҳожизода.

Эслатиб ўтамиз, Озарбайжон Мудофаа вазирлиги жорий йилнинг 5 март куни эрталаб Озарбайжон армияси бўлинмалари ҳарбий юкларни ноқонуний етказиб бераётган арман автомобилини текшириш учун тўхтатмоқчи бўлганини маълум қилди. Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, автомобиль йўловчилари Озарбайжон ҳарбийларига қарата ўт очган. Отишма оқибатида Озарбайжон Қуролли кучларининг икки нафар ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди. Арманистон томони уч киши ҳалок бўлганини маълум қилди.

Озарбайжон айни вақтда Арманистонни Қорабоғга қурол-яроғ, миналар ва ўқ-дорилар тўплаётганликда айбламоқда.

Ўз навбатида Арманистон Ташқи ишлар вазирлиги баёнот чиқариб, Озарбайжоннинг янги тажовузни бошлашига йўл қўймаслик ва Тоғли Қорабоғга Арманистон қуролли кучлари жойлаштирилгани ҳақидаги Озарбайжон маълумотларини текшириш учун халқаро фактларни ўрганиш миссиясини юборишга чақирганди. Шунингдек, Озарбайжон халқни бўйсундириш учун Тоғли Қорабоғни этник тозалаш ва геноцидга дучор қилишга тайёрланаётганини қайд этди. Расмий Баку эса бу даъволарини бемаънилик деб атади.

Қорабоғ уруши 

2020 йил 14 июль куни Озарбайжон-Арманистон чегарасида рўй берган тўқнашувда Озарбайжон армиясининг бир генерал-майори бошлиқ 7 нафар аскарнинг шаҳид бўлиши Қорабоғнинг озод қилинишига олиб келган операциянинг бошланиши бўлди. 27 сентябрь куни Арманистон қўшинлари Тоғли Қорабоғ яқинидаги тинч аҳоли пунктларига ўт очди, Озарбайжон ўз ерларини ишғолдан озод қилиш учун “Қасос” қарши ҳужумини бошлади, натижада босиб олинган ерлар бирин-кетин озод қилинди.

2020 йилнинг 9 ноябридан 10 ноябрга ўтар кечаси “Тоғли Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш ҳақида”ги баёнот имзоланди. Уруш якунларига кўра, Туркия қўлловидаги Озарбайжон ғалаба қилди. Россиянинг ёрдамига умид қилган Арманистон эса мағлубиятга юз тутди.

44 кунлик уруш якунларига кўра, Озарбайжон армияси мамлакатнинг 5 шаҳри, 4 та посёлка ва 286 та қишлоғини арман босқинчиларидан озод қилди. Озарбайжон Қуролли Кучларининг 2,9 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчиси ўз она юртларини озод қилиш учун курашда ҳалок бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Никол Пашинян Озарбайжон-Арманистон Қорабоғ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг