Пашинян лавозимидан қачон кетишини маълум қилди 

Олам

image

Арманистон Бош вазири Никол Пашинян ўз лавозимидан апрель ойининг сўнгги ўн кунлигида кетишини маълум қилди.  

"Парламент кучлари ва Республика Президенти ўртасидаги келишувга биноан, мен апрель ойининг сўнгги 10 кунида истеъфога чиқаман", деган сиёсатчи. 

Пашинян бу парламентни тарқатиб юбориш ва муддатидан олдин сайловларни тайинлаш учун зарурлигини таъкидлаган. 

"Барча протокол тадбирларини сақлаб қолиш учун еттинчи куни мен ўз номзодимни Бош вазир лавозимига таклиф қиламан, бошқа фракциялар номзодлар кўрсатмайди ва "Менинг қадамим" фракцияси мени Бош вазир этиб сайламайди. Иккинчи марта фракция яна менинг номзодимни илгари суради ва яна сайламайди. Парламент тарқатилади ва 20 июнь куни сайловлар бўлади", деган у. 

Арманистондаги сиёсий инқироз мамлакат Тоғли Қорабоғдаги ҳарбий можароларда Озарбайжондан енгилганидан бери давом этяпти. Инқироз февраль ойи охирида Арманистон Қуролли Кучлари Бош штаби Пашиняннинг истеъфосини талаб қилгач, кескинлашди. 

28 март куни Арманистон Бош вазири Никол Пашинян бўлажак парламент сайловлари фонида истеъфога чиқишини эълон қилди. Сиёсатчи Арманистон халқи кимни танласа, ўша шахсга ҳокимиятни топширишга тайёр. Пашинян сайловда ўз номзодини қайтариб олмоқчи эмас. Республикада парламент сайловлари жорий йилнинг июнь ойида бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Арманистон Пашинян

Баҳолаганлар

56

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг