Пашинян қандай шартларда Эрдўған билан учрашишини айтди

Олам

image

Арман-турк мулоқоти бўйича махсус вакиллар муваффақиятли музокаралар ўтказилса, Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан учрашади

“Эрдўған билан учрашиш фикри йўқ, лекин агар [Арманистон махсус элчиси] Рубен Рубинян ва унинг туркиялик ҳамкасби ўртасидаги музокара жараёни муваффақиятли кечса ва жараён шу пайтгача ривожланиб борса, албатта, юқори даражадаги учрашувлар ўтказилиши керак. Яъни учрашув муваффақиятли бўлса, албатта, Эрдўған билан учрашувим бўлади”, деган у ўзининг Facebook саҳифасидаги жонли эфирда.

Пашинянга кўра, Рубинян арман-турк масалалари бўйича асосий музокарачи, бироқ у ёлғиз қарор қабул қила олмайди. “Бутун сиёсий жамоа жавобгардир”, деган Бош вазир.

Жорий йилнинг 20 декабрь куни Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғлу Анқарадаги матбуот анжуманида Туркия ва Арманистоннинг икки давлат муносабатларини нормаллаштириш бўйича махсус вакиллари яқин келажакда учрашув ўтказиши мумкинлигини айтди. Анқара махсус вакил лавозимига Туркиянинг АҚШдаги собиқ элчиси Сердар Қилични, Ереван эса парламент раиси ўринбосари Рубен Рубинянни тайинлади.

Каттагина умумий чегарага қарамай, Арманистон ва Туркия ўртасида дипломатик алоқалар мавжуд эмас. 2009 йилда Цюрихда икки давлат Ташқи ишлар вазирлари дипломатик муносабатлар ўрнатиш ва муносабатлар тамойиллари тўғрисидаги протоколларни имзолаган, бироқ бу ҳужжатлар томонлар томонидан ратификация қилинмаган. 2018 йил 1 март куни Арманистон протоколлар бекор қилинганини билдирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ражаб Тойиб Эрдўған Никол Пашинян

Баҳолаганлар

109

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг