Пашинян Ашхободдаги МДҲ Бош вазирлари учрашувига келмади

Олам

image

Арманистон Бош вазири Никол Пашинян МДҲ давлатлари ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишига келмади. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Учрашувда Арманистон номидан республиканинг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг устав ва бошқа органларидаги доимий ваколатли вакили, Арманистоннинг Беларусдаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Размик Хумарян иштирок этди.

Ереван сўнгги пайтларда баъзи интеграция форматларидаги учрашувларни ўтказиб юбормоқда. Шундай қилиб, Пашинян Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотининг айрим саммитларида иштирок этмаган.

Шунингдек, Озарбайжон ва Ўзбекистон Бош вазирлари ҳам МДҲ ҳукумат раҳбарлари йиғилишида иштирок этмаган. Уларнинг ўрнига Озарбайжон Бош вазири ўринбосари Шаҳин Мустафоев ҳамда Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари – Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров қатнашди.

Эслатиб ўтамиз, МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг аввалги йиғилиши 2023 йил октябрь ойи охирида Бишкекда бўлиб ўтган эди. Ўшанда йиғилишда Россия, Беларусь, Қирғизистон, Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон ҳукумат раҳбарлари, Озарбайжон, Арманистон ва Туркманистон Бош вазирлари ўринбосарлари, шунингдек, Евросиё иқтисодий иттифоқи тузилмалари ва Ҳамдўстлик Ижроия қўмитаси вакиллари иштирок этган.


Мақола муаллифи

Теглар

МДҲ Никол Пашинян Арманистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг