Пашинян Арманистон қайси тарафдалигини айтди
Олам
−
02 Июнь 2023
12938Арманистон Бош вазири Никол Пашинян CNN телеканалига берган интервьюсида унинг мамлакати ҳеч кимнинг иттифоқчиси эмаслигини айтди. Интервью матни Арманистон ҳукуматининг расмий сайтида эълон қилинди.
Бош вазирнинг айтишича, ҳозирги Украина-Россия можаросида унинг мамлакати Москванинг иттифоқчиси эмас.
“Сиз бизни Россия билан иттифоқчисиз, дедингиз. Албатта, бу баралла айтилмади, лекин менимча, бу сезилиб турибди. Украина билан урушда биз Россиянинг иттифоқчиси эмасмиз. Бу уруш, бу можародан фақат ташвишдамиз, чунки бу барча муносабатларимизга бевосита таъсир қилади”, деган Пашинян.
Унинг сўзларига кўра, Ғарбда ҳамма Арманистон Россиянинг иттифоқчиси эканини таъкидлайди. Бироқ Пашинян бу вазиятда Арманистон тараф танламаслигини таъкидлаган.
“Россияда Украинага қарши уруш масаласида биз уларнинг иттифоқчиси эмаслигимизни билади. Ва маълум бўлишича, биз ҳеч кимнинг иттифоқчиси эмасмиз. Бу тўқнашувларнинг барчасида манёвр қилиш имконияти бордек туюлади, лекин ҳақиқат шундаки, вазият қанчалик мураккаб бўлса, манёвр қилиш имконияти шунчалик кўп бўлади. Лекин мен бир дақиқа олдин айтиб ўтган сабабга кўра: афсуски, бизнинг ташвишларимиз шунчалик кўпки, улар бошқа муаммоаларни ҳал қилишда кўпроқ иштирок этишимизга имкон бермайди”, дея хулоса қилган Пашинян.
Маълум бўлишича, Яқинда Арманистон ва Озарбайжон ҳудудий яхлитликни ўзаро тан олишга келишиб олган. Шундан сўнг Илҳом Алиев Қорабоғ аҳолисини ўз мамлакати қонунларига бўйсунишга чақирган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь