Пашинян Арманистон армияси билан муносабатлари яхшиланганини эълон қилди 

Олам 1235
image
-

Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Республика армияси билан муносабатлари нормаллашганини маълум қилди.  

У мамлакат Қуролли Кучлари Бош штаби билан боғлиқ вазият ҳал қилинганини таъкидлаган. 

Унга кўра, "армия Ҳукумат билан биргаликда хавфсизликни таъминлаш ва мустаҳкамлаш учун қадамларни тўлиқ давом эттиради". 

Арманистондаги сиёсий инқироз мамлакат Тоғли Қорабоғдаги ҳарбий можароларда Озарбайжондан енгилганидан бери давом этяпти. Инқироз февраль ойи охирида Арманистон Қуролли Кучлари Бош штаби Пашиняннинг истеъфосини талаб қилгач, кескинлашди. 

28 март куни Арманистон Бош вазири Никол Пашинян бўлажак парламент сайловлари фонида истеъфога чиқишини эълон қилди. Сиёсатчи Арманистон халқи кимни танласа, ўша шахсга ҳокимиятни топширишга тайёр. Пашинян сайловда ўз номзодини қайтариб олмоқчи эмас. Республикада парламент сайловлари жорий йилнинг июнь ойида бўлиб ўтади.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 23
Рейтинг: 3
t
×