Пашинян арман қўшинларини 1991 йилги чегараларга олиб чиқишга тайёрлигини иддао қилди
Олам
−
13 Апрель 2023
7893Арманистон Бош вазири Никол Пашинян, Озарбайжон билан чегаранинг бутун чизиғи бўйлаб (1991 йилдаги) қўшинларини олиб чиқишга тайёрлигини айтди, агар Баку ҳам худди шундай қадам ташласа. У Европа Иттифоқи хавфсизлик кафолати сифатида бундай икки томонлама чорани таклиф қилганини эслатди. Бу ҳақда “News Armenia” хабар берди.
“Сай-ҳаракатларимизга қарамай, афсуски, Арманистон ва Озарбайжон чегарасидаги Тех қишлоғи ҳудудида чегарачиларни жойлаштириш жараёнини кескинлаштирмасдан амалга оширишнинг имкони бўлмади. Озарбайжоннинг ҳаракатлари провокациондир ва Прага ва Сочида қабул қилинган баёнотларга зиддир. Сиёсий баҳо нуқтаи назаридан, менимча, 1991 йил чегарасига урғу берилган Европа Иттифоқи тарқатган хабар муҳим. Европа Иттифоқи баёнотига кўра, бу чегарани ҳурмат қилиш керак”, дейди Пашинян ҳукумат йиғилишидан олдин.
Айтиш жоиз, 1991 йил чегараси Озарбайжон ССР ва Арманистон ССР ўртасидаги собиқ маъмурий чегара бўлиб, томонларнинг Олмаотада декларацияни имзолаши натижасида Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин давлат чегарасига айланган. Тоғли Қорабоғ (тан олинмаган) мустақиллиги тарафдорларининг фикрича, худди шу декларация ҳудуднинг мустақил давлат сифатидаги мақомини расман белгилаб берган. Бироқ Баку ва Москва бу позицияга қарши.
Пашинянга кўра, 1991 йилдаги чегарадан қўшинларнинг икки томонлама олиб чиқилиши мантиқан 2022 йилда Сочи (Россия воситачилигида) ва Прагада (Туркия ва Европа Иттифоқи воситачилигида) бўлиб ўтган конференцияларда Баку ва Ереван томонидан имзоланган келишувлар асосида бўлган.
“Арманистон Арманистон-Озарбайжон чегарасининг бутун узунлиги бўйлаб худди шундай қадамларни қўйишга тайёр. Биз 2021 йилдан бери бунга тайёрлигимизни билдириб келамиз. Бироқ Озарбайжон мунтазам равишда халқаро платформаларда эришилган келишувларга риоя қилмаётганини намойиш этмоқда”, дея иддао қилган Арманистон Бош вазири.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11 апрель куни Тех қишлоғи яқинида (Озарбайжон томони уни “Диг” деб атайди) отишма оқибатида ҳар икки томоннинг маълумотларига кўра, етти нафар аскар ҳалок бўлганди. Арманистон расмийлари Озарбайжон билан чегара яқинида “муҳандислик ишларини” олиб бораётган аскарлар ўққа тутилганини маълум қилди. Озарбайжон томони эса душманни Лочин йўналишидаги позицияларни интенсив ўққа тутишда айблади.
2022 йил декабрида Озарбайжон Тоғли Қорабоғни Арманистон билан боғлайдиган ягона йўл бўлмиш Лочин йўлагини бутунлай тўсиб қўйди. Арманистон қўшинлари 2020 йилда Лочин йўналишидаги ўз позицияларини тарк этган, бир вақтнинг ўзида Россия у ерда тинчликпарвар контингентини жойлаштирган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь