Пашинян Алиевга қўнғироқ қилди

World

image

Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ва Арманистон Бош вазири Никол Пашинян телефон орқали икки мамлакат ўртасидаги тинчлик жараёнининг боришини муҳокама қилди. Бу ҳақда Озарбайжон Президентининг матбуот хизмати хабар берди.

“Телефон суҳбати давомида томонлар 2025 йил 8 август куни АҚШ Президенти Дональд Трамп кўмагида бўлиб ўтган ҳамда Озарбайжон ва Арманистон ўртасида тинчлик ўрнатилишини таъминлаган Вашингтон саммитининг бир йиллиги, шунингдек, икки давлат ўртасидаги тинчлик шартномаси матнининг дастлабки парафирланиши юзасидан фикр алмашдилар”, дейилади хабарда. 

Телефон қўнғироғи Арманистон томони ташаббуси билан амалга оширилган.

Алиев ва Пашинян ўтган йил давомида икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни меъёрлаштиришда эришилган ютуқларни қайд этди.

Томонлар Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги иқтисодий ва савдо алоқаларининг ривожланишини тинчлик афзалликларининг аниқ бир кўриниши деб атади. Шунингдек, улар Озарбайжон нефть маҳсулотларини Арманистонга ва Арманистондан бошқа йўналишларга экспорт қилиш, юкларни транзит ташиш масалаларини муҳокама қилди ва “Вашингтонда эришилган келишувларга мувофиқ “Халқаро тинчлик ва фаровонлик учун Трамп йўналиши”  йўналишини амалга ошириш бўйича” фикр алмашган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends