Парвозларни тақиқлаш “омикрон” тарқалишини тўхтатмайди – ЖССТ 

Олам

image

Парвозларни тақиқлаш янги COVID-19 штамми – "омикрон"нинг тарқалишини тўхтата олмайди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг фавқулодда вазиятларга тайёргарлик бўйича бош директори ёрдамчиси Жуад Мажур таъкидлаган.  

“Парвозларни тақиқлаш янги COVID-19 штамми тарқалишини тўхтата олмайди”, деган Мажур брифингда. 

Унинг сўзларига кўра, шу сабабли, ЖССТ янги штамм аниқлангани ҳақида хабар берган мамлакатларни “жазолаш” ўрнига, мавжуд маълумотларга асосланиб, оғирлаштирилган чеклов чораларини жорий этишга чақирмоқда. 

Маълумот ўрнида, ЖССТ фавқулодда йиғилишдан сўнг Жанубий Африкада аниқланган коронавируснинг янги вариантини ташвишга соладиган деб таснифлашга қарор қилган эди. Янги штамм — B.1.1.529 ЖССТ томонидан юнонча “омикрон” ҳарфи билан номланди.

Янги штамм нафақат Африканинг жанубида, балки Бельгия, Италия, Германия, Швейцария, Канада, Нидерландия, Австралия, Буюк Британия, Саудия Арабистони, АҚШ, БАА ва бошқа мамлакатларда ҳам аниқланган. 

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 3 декабрдан 2022 йил 10 январга қадар Ўзбекистон янги штамм туфайли Жанубий Африка Республикаси, Ботсвана, Намибия, Зимбабве, Мозамбик, Мадагаскар, Лесото, Эсватини, Танзания ва Гонконг билан халқаро авиақатновларни (кириш, чиқиш ва транзит рейслар орқали республика ҳудудига кириш) тўхтатганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус омикрон

Баҳолаганлар

143

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг