Парвоз вақтида афсонавий Тайсоннинг тоби қочди
Спорт
−
28 Май 2024 14609 1 дақиқа
Бокс бўйича собиқ мутлақ жаҳон чемпиони Майк Тайсон Майамидан Лос-Анжелесга парвоз пайтида касал бўлиб қолди. Бу ҳақда “New York Post” нашри хабар берди.
Манбага кўра, Тайсон жароҳатининг кучайишидан ўзини ёмон ҳис қилган. Боксчи вакилларининг айтишича, бортдаги шифокорлар Тайсонга тезда ёрдам кўрсатган ва унинг аҳволи барқарорлашган.
Тайсон 20 июль куни Далласда блогер Жейк Полга қарши жанг қилади.
Тайсон 57 ёшда, профессионал рингда 50 та ғалаба (44 та нокаут) ва 6 та мағлубият қайд этган. Америкалик чарм қўлқоп устаси ўз вақтида оғир вазнда мутлақ жаҳон чемпиони бўлган ва Бутунжаҳон бокс кенгаши, Бутунжаҳон бокс ассоциацияси ва Халқаро бокс федерациясининг камарларини қўлга киритган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь