Парранда гўшти учун субсидия миқдори оширилди
Жамият
−
25 Январь 2022 7180 1 дақиқа
Паррандачилик хўжаликларига 2024 йилгача тўланадиган субсидия миқдори оширилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг “Паррандачилик тармоғини давлат томонидан қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгиланди.
Қарорга кўра, 2022 йил 1 январдан 2024 йил 1 январгача ҚҚС тўловчиси бўлган паррандачилик хўжаликларига – ўз хўжаликларида етиштирилиб, сотилган парранда гўштининг ҳар бир килограми учун субсидия миқдори 2 500 сўм этиб белгиланди (илгари 1000 сўм эди).
Субсидия ҚҚСдан вақтинчалик озод қилиш бўйича имтиёз амалда бўлган давр учун ҳам тўланади.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь