Парламентда 190та мактаб яроқсиз экани айтилди

Олам

image

Қирғизистондаги 190 та мактаб ишдан чиққан. Бу ҳақда кеча, 16 сентябрь куни Жогорку Кенгешнинг бюджет ва молия қўмитаси йиғилишида айтиб ўтилди, дея ёзмоқда Kyrtag.kg 

Йиғилишда республикада 190 та мактаб ишдан чиққани, янгиларини таъмирлаш ва қуриш учун 13 миллиард сомдан ортиқ маблағ кераклиги айтилди.

Молия вазирлигининг маълумотларига кўра, "капитал қўйилмалар" моддаси бўйича объектларни молиялаштириш 75 фоизни ташкил этади.

Муҳокама давомида депутат Зиёддин Жамалдинов объектларнинг рўйхатини олдиндан тасдиқлаш зарурлигини таъкидлади.

“Жорий йилда ушбу рўйхат июнь ойида тасдиқланган. Қонун ҳужжатларига мувофиқ, рўйхат қабул қилинганидан кейин бир ой ичида тасдиқланиши керак. Қанча вақтни исроф қилмоқдасиз? Бу ҳолат йилдан-йилга такрорланмоқда ”, дея норозилик билдирди депутат.

Депутат Торобой Зулпукаров республикадаги контейнер мактаблари сони масаласини кўтариб, Норин вилоятидаги мактабни тилга олди. Қирғизистон Республикаси Таълим ва фан вазири Канбек Исақов, Қорасув ва Норин туманларида контейнерларга жойлаштирилган мактаблар борлигини ва болалар уларда ўқимаслигини қўшимча қилди.

Aммо депутат Т. Зулпукаровга кўра, Новқат туманидаги Жаш қишлоғида болалар чодирларда таҳсил олмоқда.

"Нима учун Саудия Aрабистони фонди билан келишув амалга оширилмаяпти, бунинг асосида мактаблар қурилиши учун 30 миллион AҚШ доллари ажратилган?”, деди Т.Зулпукаров.

Таълим ва фан вазирлигининг давлат котиби Самат Борубаев, маслаҳат компаниясини танлашда қийинчиликлар бўлганини маълум қилди.

"Биринчи компания билан шартнома бекор қилинди, энди биз иккинчи компания билан ишламоқдамиз. 27 та мактаб қурилади”,  дея қўшимча қилди С.Борубаев.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон 190 та мактаб

Баҳолаганлар

6

Рейтинг

3.5

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг