Паркентда шерлари қоровулни еб қўйган ҳайвонот боғи директорига суд ҳукми ўқилди
3-саҳифа
−
05 Апрель
14129Ўтган йил охирида Тошкент вилояти Паркент туманида жойлашган ҳайвонот боғида 3 та шер боғ қоровулини еб қўйган ва бунинг ортидан Жиноят кодексининг 257-моддаси (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилганди. Мазкур иш жиноят ишлари бўйича Паркент туман судида кўриб чиқилди.
Суд ҳукми билан “Lion Park” хусусий ҳайвонот боғи раҳбари Жиноят кодексининг 257-моддаси (меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этишда айбдор деб топилди. Унга уч йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди ва суд залида қамоқдан озод қилинди.
Маълумот учун, ушбу даҳшатли воқеа 2024 йилнинг 17 декабрь куни соат тахминан тонгги 05:00 ларда содир бўлган. Қоровул ҳайвонот боғида сақланаётган 3 та Африка шери бор катакка видеога олиш учун кирган. Оқибатда йиртқичлар қоровулга ҳужум қилган ва уни ўлдириб, емиш сифатида тана аъзоларини истеъмол қилган.
Мазкур ҳолат ҳайвонот боғи ходимлари томонидан соат 09:00 ларда аниқланиб, 2 та шер ухлатувчи дори воситалар қўлланилган ҳолда катакка қайтарилган, 1 та шер маҳаллий овчи томонидан отиб ўлдирилган.
LiveБарчаси
Тошкентда подстанция ёниб кетди.
11 Апрель