Паркентда Mercedes-Benz ва Matiz тўқнашди. Қурбон бор
3-саҳифа
−
06 Ноябрь 2020
9122Бугун, 6 ноябрь куни Тошкент вилояти, Паркент туманида Daimler-Benz (Mercedes) ва Matiz автомобиллари тўқнашди. Натижада ҳайдовчилардан бири вафот этди.
Юқоричирчиқ тумани тиббиёт бирлашмасининг берган маълумотга кўра, ЙТҲ Паркент тумани Марказий маҳалласи ҳудудидан ўтган 4R-15 “Қизилтоғ-Паркент-Янгибозор” автомобиль йўлининг 66-километрида юз берган. 1960 йилда туғилган З.М. Daimler-Benz русумли автомобилда қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, қаршисидан келаётган ҳайдовчи, 1972 йилда туғилган К.Н. бошқарувидаги Matiz русумли автомобиль билан тўқнашган.
Натижада, Matiz ҳайдовчиси 48 ёшли К.Н. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, йўловчи 37 ёшли В.Б. тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Паркент тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси