Паркентда 11 ой давомида яшириб келинган болалар онасига қайтарилди
Жамият
−
26 Март 2021
16388Тошкент вилоятининг Паркент туманида отаси томонидан 11 ой давомида яширилган болалар онасига қайтарилди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси Матбуот хизмати хабар берди.
Юқоричирчиқ туманлараро судининг ўтган йил 14 октябрь кунидаги қарздор А.Ш.дан, ундирувчи Д.Ш. тарбиясига 2014 ва 2016 йилда туғилган вояга етмаган фарзандлари Бобур ва Зарнигорни олиб бериш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича Бюронинг Паркент тумани бўлими томонидан бир неча маротаба қарздордан болалаларни онасига олиб беришга ҳаракат қилинган.
Лекин ота доимий равишда ижро ҳаракатларига тўсқинлик қилган ва фарзандларини беркитиб қўйган.
Шу сабаб бўлим давлат ижрочиси томонидан олиб берилиши лозим бўлган болаларга нисбатан қидирув эълон қилинган.
Мажбурий ижро бюросининг Тошкент вилояти бошқармаси қидирув ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар давомида қидирувга берилган болалар Юқоричирчиқ туманидаги қарздорнинг узоқ қариндошининг уйидан топилган ва давлат ижрочисига топширилган.
Ижро ҳаракатлари давомида болалалар онасига холислар иштирокида олиб берилган.
Болаларнинг манфаатидан келиб чиқиб, бўлимга Паркент тумани имом хатиби, махалла раиси, ИИБ ХООБ Профиликтика инспекторлари таклиф этилган ва оилани яраштириш мақсадида тарафлар билан тушунтириш ишлари олиб борилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь