Паркент ҳокимлиги сотиб олган Captiva бўйича Бош прокуратурага сўров юборилди

Жамият 6629
image

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ОАВ ва ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Паркент тумани ҳокимлиги томонидан “Mega Karer” МЧЖдан Captiva русумли автомобиль 260 млн сўмга сотиб олингани тўғрисида хабарлар юзасидан Бош прокуратурага сўровнома юборди.

“Юқоридаги ҳаракатларда давлат ҳокимияти вакилининг ўз мансабидан фойдаланган ҳолда коррупцияга йўл қўйиш аломатлари мавжудлигини инобатга олиб, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказишни сўраб Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига сўровнома юборди.

Ҳолат юзасидан ОАВ ва кенг жамоатчиликка батафсил маълумот берилади”, дейилади Агентлик хабарида.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизматининг маълум қилишича, ҳақиқатдан ҳам Паркент тумани ҳокимлиги Captiva автомобили харид қилган ва воситачи корхона таъсисчиларидан бири туман ҳокимининг ўғли эканлигини тасдиқлаган эди.

Тошкент вилояти ҳокимлигининг матбуот котиби Беҳзод Қобулов ушбу ҳолатга изоҳ берди. Қобулов воситачи корхона таъсисчиларидан бири туман ҳокимининг ўғли эканлигини тасдиқлади.

"Паркент — тоғ ва тоғолди ҳудудлардан таркиб топган. Шундан келиб чиқиб, 2019 йилда туман ҳокимлиги „Каптива“ машинасини харид қилишни режалаштирган. Бироқ, ўша вақтда туман бюджетида етарли маблағ бўлмагани туфайли, туман ҳокимининг фарзанди, яъни "MEGA KARER" МЧЖ таъсисчиларидан бири отаси фойдаланиши учун мазкур машинани бериб турган", дейилади хабарда.

Оғзаки келишувга кўра, туман бюджетида етарли маблағ бўлган пайтда пул ўтказиб бериладиган бўлган. Яъни, машина туман ҳокимлиги ихтиёрига берилган пайтда янги бўлган. Орадан бир йилдан кўпроқ вақт ўтгач, тўлов қобилияти шаклланганидан кейин бу маблағлар фирмага баҳоловчи ташкилот томонидан белгиланган нархга кўра ўтказиб берилган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 211
Рейтинг: 3
Теглар
t
×