Парижга спортчилар учун Ўзбекистондан махсус овқатлар жўнатилди
Спорт
−
25 Июль
22900Парижда бўлиб турган Ўзбекистон делегацияси аъзоларига миллий таомлар жўнатилди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
“Йирик комплекс мусобақаларда спортчиларимиз ҳеч қачон таомлардан қийналмаган. Давлатимизнинг қўллаб-қувватлаши билан ҳар бир мусобақаларда атлетларимиз учун миллий таомларимиз келтирилади", дейилади манба хабарида.
Қайд этилишича, Парижда ҳам делегация аъзоларига овқатланишлари учун алоҳида шароит яратилган.
“Шифокорлар ва диетологлар билан келишилган ҳолда атлетлар учун энг керакли ва фойдали, витаминларга бой овқатлар олиб келинган. Олимпия шаҳарчасидаги спортчиларимизга кун давомида ана шундай таомлар тортиқ қилинмоқда”, дейилади МОҚ хабарида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ спортчилар Олимпия шаҳарчасида овқат етишмаслигидан норози бўлаётгани хабар қилинганди.
LiveБарчаси