Париждаги портлашда қирққа яқин одам ҳалок бўлди

Олам

image

Кеча, 21 июнь куни Франциянинг Париж шаҳрида содир бўлган портлашда 37 нафар одам ҳалок бўлди. Бу ҳақда BFMTV хабар берди.

Манбага кўра, куннинг асосий қисмида 29 қурбон аниқланган. Кейинчалик қутқарувчилар бино вайроналари остидан яна 8 нафар одам жасадини топган.

Франция Ички ишлар вазири Жеральд Дарманен ярадорларнинг 4 нафари оғир аҳволда эканини маълум қилган. Шунингдек, қутқарув хизматлари бино вайроналари остидан одамларни қидиришда давом этмоқда.

Дастлаб Париж мэрининг ўринбосари Эдуард Сивел мазкур ҳодисага маиший газнинг чақнаши сабаб бўлганини айтди.

Бироқ ИИВ раҳбарининг таъкидлашича, портлашнинг аниқ сабаблари ҳали аниқланмаган, чунки мутахассислар ишончли маълумот топиш учун экспертиза ўтказиши керак.‌‌

Эслатиб ўтамиз, кеча, 21 июнь куни Парижнинг бешинчи округи Сен-Жак кўчасида портлаш содир бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Муҳсинжон Умурзоқов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Париж портлаш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг