Париждаги намойишда 20 мингдан ортиқ одам иштирок этди

Олам

image

Францияда антисемитизм ғояларига қарши жуда катта намойиш бўлиб ўтди. Ўтган сешанба куни содир бўлган ушбу намойишда, Парижнинг Республика майдонига 20 мингдан ортиқ одам тўпланди. 

Аввало ушбу намойишни  ўтказиш социалистлар томонидан таклиф қилинган бўлиб, кейинчалик бу харакатга барча сиёсий партиялар қўшилди. Бундан ташқари Республика майдонига мамлакатнинг собиқ президентлари- Франсуа Олланд ва Николя Саркоз хам ташриф буюрди. 

“Биз антисемитизм ғоялари остида содир қилинган хар қандай ишга жазо бериш ва уни олдини олишга қаратилган қонун лойиҳалари устида иш олиб борамиз”, дея таъкидлади Бош вазир Эдуард Филипп. 

Мамлакатнинг амалдаги президенти Эммануэль Макрон намойишга қўшилмаган бўлса-да, уни тўлақонли қўллаб-қувватлашини билдирди. 

“Афсуски, баъзи фуқароларимиз яҳудийлар яна тақиб остига олинади деган хаёлларга бормоқдалар ва бу ўз навбатида бизнинг айбимиздир. Шунинг учун хам ҳозироқ ҳаракатни бошлашимиз ва ҳаммага аниқ белги беришимиз керак”, деб таъкидлади у.

Намойишлар Франциянинг Тулуза, Монпелье, Лилле, Ницце ва бошқа кўплаб шаҳарларида хам ўтказилди. 

Бундай намойишлар содир бўлишининг сабаблари кўп. Мисол учун, 19 февраль куни Эльзасдаги яҳудийлар қабристонида 80 дан ортиқ қабрлар бузиб ташланган. Ўтган йили мамлакатда 541 та антисемитизм ҳолатлари содир этилган, бу кўрсаткич эса 2017 йилга нисбатан анча юқоридир. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Париж Намойиш

Баҳолаганлар

8

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг