Париж Олимпиадаси чипталар сотуви бўйича рекорд ўрнатди
Спорт
−
12 Июль
4503Париж Олимпиадаси ташкилий қўмитаси ўйинлар тарихидаги рекорд миқдордаги чипталарни сотди. Бу ҳақда ташкилий қўмита раҳбари Тони Эстанге маълум қилди.
Олимпиада бошланишига икки ҳафта қолганида 8,6 миллион чипта сотилган. Аввалги рекорд 1996 йилда қайд этилган бўлиб, ўшанда Атланта ўйинларида 8,3 миллион чипта ўз эгасини топган.
Қайд этилишича, Олимпиада ташкилотчилари 10 миллион чипта сотиш ниятида.
“Олдинги Олимпиада ўйинларига сотилган чипталар сони бўйича ҳеч қандай расмий рейтинг ёки ишончли маълумотлар йўқ. Бу рақамлар фақат Халқаро Олимпия қўмитасида бор. Биз аллақачон янги рекорд ўрнатгандик ва ҳали ўз рекордимизни янгилашга қодирмиз”, дейди Эстанге.
Маълумот учун, Олимпия ўйинлари 26 июлдан 11 августгача бўлиб ўтади. Мусобақаларнинг очилиш маросими тарихда илк бор стадионда эмас, балки Сена дарёси қирғоқларида ўтказилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь