Париж-2024: Ўзбекистон дзюдо жамоаси Олимпиададаги юришини тўхтатди

Sport

image

Парижда давом этаётган Олимпиаданинг дзюдо турида жамоавий дастур бўйича бронза медаль учун ўтиш баҳсида ўзбекистонлик дзюдочилар Жанубий Корея вакиллари билан куч синашиб, 4:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Ўзбекистонликлардан Гулноза Матниёзова ва Диёра Келдиёрова жамоага ғалаба келтирган бўлса ҳам, қолган дзюдочилар рақибларига ютқазди.

Энди Жанубий Корея жамоаси бронза медали учун германиялик спортчилар билан баҳс олиб боради.

Шундай қилиб, ўзбекистонлик дзюдочилар яккалик баҳсларида 3 та медаль жамғариб, Олимпиададаги иштирокини якунлади.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends