Париж-2024: Мали-Исроил ўйини учун хавфсизлик чоралари кучайтирилди
Спорт
−
24 Июль
4018Париждаги ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари 2024 йилги Олимпиада ўйинларида Исроил ва Мали терма жамоалари ўртасидаги ўйинда кучайтирилган хавфсизлик чораларини кўради. Бу ҳақда “L’Equipe” хабар берди.
Манбага кўра, ўйин хавфсизлигини таъминлаш учун Мали-Исроил жамоалари ўртасидаги гуруҳ босқичи ўйини ўтказиладиган “Парк де Пренс” стадионига мингга яқин полициячи жалб этилади.
Маълумот учун, Мали-Исроил учрашуви Тошкент вақти билан бугун соат 00:00 да бошланади. Мали ва Исроил терма жамоалари “D” гуруҳида кейинги босқич йўлланмаси учун кураш олиб боради. Уларнинг квартетдаги рақиблари Парагвай ва Япония терма жамоалари ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Олимпиада вақтида теракт уюштирмоқчи бўлган россиялик фуқаро қўлга олингани хабар қилинганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь