Париж-2024: Франция хавфсизлик масаласида дунё мамлакатлари билан ҳамкорлик қилмоқда
Sport
−
22 July 2024 4125 1 minute
Франция ҳукумати 40 та давлат билан ҳамкорликда Париждаги Олимпиада ўйинлари хавфсизлигини таъминламоқда. Бу ҳақда Олимпиада ташкилий қўмитаси раҳбари Тони Эстанге маълум қилди.
“Ҳар қандай халқаро тадбирда бўлгани каби халқаро хавфсизлик ҳамкорлиги борлигини тасдиқлай оламан. Франция билан хавфсизлик масалаларида 40 та давлат ҳамкорлик қилмоқда. Биз хавфсизлик масаласида ҳамкорлик ишларини икки йил олдин бошлаган эдик. Ўйинлар давомида ҳамма нарса тўлиқ назорат остида бўлишига ишончим комил”, дейди Эстанге.
Олимпия ўйинлари 26 июлдан 11 августгача бўлиб ўтади. Тўрт йилликнинг энг йирик спорт мусобақаларини футбол баҳслари бошлаб беради. 24 июлдан футбол терма жамоалари ўз ўйинларини ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Олимпиада баҳслари учун рекорд даражада чипталар сотилаётгани хабар қилинганди.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August