Париж–2024: Диёра Келдиёрова амалдаги чемпионни мағлуб этди (видео)
Спорт
−
28 Июль
18351Франциянинг Париж шаҳри мезбонлик қилаётган ёзги Олимпия ўйинларида дзюдо спорт тури бўйича ўзбекистонлик Диёра Келдиёрова япониялик амалдаги Олимпия чемпионини мағлуб қилди.
Дзюдо баҳсларида Диёра Келдиёрова 52 кг вазн тоифасида биринчи босқичдан эркин ўтганди. Келдиёрова иккинчи босқичда Токио–2020 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони, япониялик Ута Абэга қарши курашга кирди ва уни Олимпия ўйинларидан чиқариб юборди.
Эндиликда у финал чиптаси учун мезбонлар вакиласи, франциялик Амандин Бушарга қарши татамига чиқади. Беллашув Тошкент вақти билан 20:00 дан сўнг бошланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбекистонлик дзюдочи Диёра Келдиёрова БАА мезбонлик қилган Жаҳон чемпионатининг кумуш медалини қўлга киритганди.
LiveБарчаси