Париж-2024: Баҳодир Жалолов ярим финалга чиқди
Спорт
−
02 Август 2024 13056 1 дақиқа
Францияда бўлиб ўтаётган 2024 йилги ёзги Олимпиада ўйинларининг +92 кг вазнда бокс бўйича эркаклар ўртасидаги чорак финал баҳсларида ўзбекистонлик Баҳодир Жалолов австралиялик Теремоана Жуниорга қарши рингга кўтарилди ва ғалаба қозонди. Шу билан амалдаги Олимпиада чемпиони Жалолов ярим финалга йўл олди.
Энди у 7 август куни германиялик Нелви Тиафакка қарши финал йўлланмаси учун жанг қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ +100 кг вазнда Париж Олимпиадасининг дзюдо баҳсларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Алишер Юсупов 3-ўрин кечган беллашувда япониялик Саито Тацурони мағлуб қилиб, бронза медалга эга чиққани хабар қилинганди.
Live
Барчаси
Оҳангаронда юк машинаси ёниб кетди
01 Ноябрь
Тошкент атрофида яна далалар ёқиляпти
01 Ноябрь