Паралимпиада-2024: Ўзбекистоннинг топ-10'га кириши қийинлашди
Спорт
−
07 сентябр 2024 17020 1 дақиқа
Паралимпиада баҳслари якунланишига икки кун қолганда Ўзбекистон делегацияси умумжамоа ҳисобида 12-ўринни эгаллаб турибди.
6 сентябрь кунги дастурда ўзбекистонлик параспортчилар 1 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритиб, делегациянинг умумжамоа ҳисобида ўз ўрнини мустаҳкамлашини таъминлади.
Ҳозирда Ўзбекистон делегацияси умумжамоа ҳисобида 9 та олтин, 8 та кумуш ва 6 та бронза жами 23 та медаль билан 12-ўринни эгаллаган. Ўзбекистон каби 9 та олтин медалга эга Германия жамоаси кумуш медалларнинг кўплиги эвазига 11-ўринни банд этиб турибди. 12 та олтин, 10 та кумуш ва 15 та бронза, жами 37 та медалга эга Япония вакиллари 10-ўриндан мустаҳкам жой олди.
Ўзбекистоннинг энг яқин таъқибчиси Канада жамоаси бўлиб турибди. Америка қитъаси вакиллари 8 та олтин, 7 та кумуш ва 8 та бронза, жами 23 та медаль жамғаришга улгурди.
Кучли учликни Хитой, Британия ва АҚШ жамоалари ташкил этиши аллақачон аниқ бўлиб улгурганди. Кучли бешликка эса Нидерландия ва Италия жамоалари киришни уддалади.
Live
Барчаси“Қўқон патири” патентланди
15 июл